Нега мен қуёш панелларини танладим?
- Шерзод Мирзаахмедов
- Nov 18, 2023
- 1 min read
Updated: Nov 22, 2023
Аччиқ ҳақикат
Қуёшдан келаётган энергия бехисоб бўлиб, Ўзбекистонда бир йилда 300 кундан ортиқ булутсиз кун бўлиб бу энегриядан самарали фойдаланишимиз керак.
Қуёш нурларидан электр энергиясини олиш ғарбда бундан 20-30 йил олдин кенг қўлланилишни бошлади. Амма бизда, шу кунга қадар бундай имкониятлардан умуман фойдаланилмай келинган.

Мен Шерзод Мирзаахмедов, Тошкент шаҳрида яшайман, ва шу кунларга қадар пойтахтда яшаганим учун электр энергиясидан ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Аммо вилоятларда электр энергияси муаммоси олдиндан бўлган, свет ва газ муаммоси ҳақидаги хабарлар куздан бошлаб баҳоргача давом этади.
Охирги 3-4 йил давомида бизнинг маҳаллада ҳам тез-тез чироқ ўчадиган бўлиб қолди. Бу эса уйда ўрнатилган маиший техникаларга зарар етказа бошлади.

Блэкаут ва энергия тизимидаги муаммолар
Қуёш панеллари ўрнатишимга сабаб асосий муаммо бу 2022 йил 25 январда бутун Ўзбекистон бўйлаб электр энергиясининг ўчиши – блэкаут ва 2022-23 қиш мавсумидаги электр ва газ билан бўлган жиддий муаммолар бўлди.
Вилоятлардаги ватандошларимиз каби мен ҳам ўзим ушбу электр ўчиришлари сабаб умидсизлик ва қийинчиликларни бошимдан кечирдим. Бу шунчаки ноқулайлик хақида эмас, балки анаънавий электр тармоқларига қанчалик боғлиқ эканлигимиз ҳақида огохлантирувчи белги эди.
Қуёш панеллари ўрнатишимга сабаб бўлган қарор
Ушбу юқорида келтирган муаммолар мени алтернатив энергия манбаи, қуёш панеллари ва узлуксиз энергия манбаалраини ўрнатишга туртки бўлди.
Ха, мен турли вариантларни кўриб чиқдим, бензин ёки газ генератори энг осон ва арзон ечим эди. Лекин мен қийин ва қиммат йулни танладим.

Қуёш панеллари ўрнатиш бўйича йўл харитаси.
Агар сиз хам менга ўхшаб хонадонингизга узлуксиз энергия манбаасини ўрнатишни режа қилган бўлсангиз, ушбу блогда мен ўз хонадонимга ўрнатган қуёш панеллари тизими, инвертер, автоматлар ва аккумуляторлар ҳақида, уларни танлаш, ўрнатиш ва ишлатиш ҳақида билимларим билан булишаман.
Блогимга хуш келибсиз
Бу фақат бошланиши, кейинги постларимда қуёш панелларини ҳисоблаш, танлаш, ўрнатиш ва ишлатиш бўйича фойдали маслаҳатларим билан бўлишиб бораман.



Comments