top of page

Уйингиз учун тўғри қуёш панеллари тизимини танлаш: нимадан бошлаш керак?

  • Writer: Шерзод Мирзаахмедов
    Шерзод Мирзаахмедов
  • Nov 20, 2023
  • 3 min read

Кириш

Хонадонимиз учун узлуксиз электр энергия билан таъминлаш, тез-тез бўладиган электр узилишларини олдини олиш ёки яшил энергетикага ўтиш мен учун ҳар доим қизиқарли ва мароқли бўлган.

Мен яшайдиган Тошкент шаҳрида, қуёш энергиясига ўтиш бошқа вилоятлар каби зарурат бўлиб бормоқда. Ўтган қишда бутун Ўзбекистон бўйлаб электр узилишларига дуч келинди, балки 2023 йил ёзида ҳам Тошкент бўйлаб электр тизимида авариялар қўп бўлди. Бу эса яна бир бор бизга анъанавий электр тармоқларининг нозиклигини эслатиб қўйди.


Бу муаммолар натижасида кўплаб одамлар учун, шу жумладан мен учун ҳам, уйда фотоэлектрик (ФЭ) тизимларини ўрнатишга қизиқишнинг ошишига олиб келди.


Лекин биринчи қадамни қаердан бошлаш керак? Қуёш энергияси тизимлари мураккаб бўлиб, техник жаргон ва кўплаб турдаги асбоб ускунлар билан тўлиб тошган. Ушбу блогим сизга биринчи қадамни қўйиш учун ёрдам бериши мумкин. Мақсадим қуёш энергияси тизминии соддалашган ҳолда тушунтириш ва уйингиз учун эҳтиёжларингиздан келиб чиққан ҳолда сизнинг шароитларингизга мос келадиган ФЭ тизимини танлашни бошлашдир.


Бугунги пост ушбу йўлдаги биринчи қадамдир. Биз ФЭ тизимини танлашнинг асосий қадамларини кўриб чиқамиз, бу уйингизнинг энергия истеъмолини тушуниш, қувват эҳтиёжларини аниқлаш ва қуёш панелларига ўтиш мақсадларини аниқлашга қаратилган.

Агар сиз фақат узилишлар вақтида муҳим жиҳозларни ишлатиш учун ёки бутун уйни кечаю-кундуз электр энергияси билан таъминлашни мақсад қилган бўлсангиз, тўғри ФЭ тизимини танлашингиз керак бўлади.


Шундай қилиб, келинг, биргаликда ушбу жараённи бирга бошлаймиз, қуёш энергияси сирларини, бирма бир очамиз.


Хонадонингиз энергия истеъмолини қўриб чиқиш

Қуёш панеллари ёки инверторларни кўриб чиқишдан олдин биринчи қиладиган ишимиз хонадонимиз энергия истеъмолини тушуниш жуда муҳим. Бу ҳамма нарса бошланиш нуқтасидир.



Elektr xisoblagich

1. Электр ҳисоблагич қўрсатгичларини қўриб чиқинг:

Ўртача ойлик энергия истеъмолингизни аниқлаш учун ўтган электр ҳисобларингизга назар ташланг. Агар сизга 'Худудий Электр Тармоқлари' АЖ дан ойма-ой СМСлар келса, у ерда олдинги ойда ва йил бошидан қанча кВт электр энергияси истеъмол қилганингиз хақида информация булади. Агар СМС хабарнома келмаса 'Худудий Электр Тармоқлари' АЖ нинг веб сахифсида ёқитиршингиз мумкин. Энг юқори истеъмол қилинган ойларга алоҳида эътибор беринг, чунки бу сизга энг юқори эҳтиёжларингиз ҳақида тасаввур беради.


Shahsiy kabiner HET
Маиший истеъмолчилар учун танланади


2. Энг юқори қувват даврларини аниқланг:

Энг кўп электр истеъмол қилинадиган вақтни (эрталаб, кечқурун ёки маълум бир фаслда) билиш, талабларингизга мос равишда тизимни лойиҳалашда ёрдам беради.


Қуёш панеллари тизимини ўрнатиш учун сабаб нима? Мақсад муҳим

Қуёш панеллари ёки узлуксиз куч тизимини (ИБП) ўрнатиш учун талабингиз сизга керак бўлган тизим тури ва ўлчамига катта таъсир қилади.


1. Узилишлар вақтида захира сифатида:

Агар асосий мақсадингиз электр узилишлари вақтида муҳим жиҳозларни ишлатиш (масалан, газ қозони, LED чироқлари ва музлатгич) бўлса, ишончли ва қисқа муддатли эҳтиёжлар учун етарли электр энергияси сақловчи аккумулятор тизимни танлашингиз керак бўлади.

2. Тўлиқ энергетик мустақиллик учун:

Агар сизнинг мақсадингиз бутун уйни кеча-кундуз электр билан таъминлаш бўлса, сизга кўп сонли қуёш панеллари, юқори қувватли инвертор ва катта сиғимли батарея аккумуляторга эга бўлган кучлироқ тизим керак бўлади.


Компонентларни Танлаш

Эҳтиёжларингизга кўра, мана бундай компонентларни танлаймиз:


1. Қуёш панеллари сони:

Умумий энергия истеъмоли ва энг юқори қувват талаблари қанча панел кераклигини белгилайди. Тўлиқ мустақиллик учун кўпроқ панеллар талаб қилинади.


Solar panel on roof Tashkent


2. Инвертор қуввати:

Инвертор уйингизнинг энг юқори юкламасига мос келиши керак. Фақат муҳим жиҳозларни захира қилиш учун кичикроқ инвертор етарли бўлиши мумкин. Бутун уйни таъминлаш учун юқори сиғимли инверторни танланг.


solar inverter
Гибрид инвертер



3. Аккумуляторлар тури ва сиғими:

Захира мақсадида, муҳим жиҳозларнинг умумий энергия истеъмолини ва уларни қанча вақт ишлатишингизни ҳисобланг. Бу сизга тўғри батарея сиғимини танлашда ёрдам беради. Тўлиқ мустақиллик учун, сизга кечки вақт ва қуёш ёруғлиги паст бўлган вақтларда истеъмол қилинадиган энергияни сақлаш учун етарли аккумуляторлар тизими керак бўлади.


LiFePO4 battery
LiFePo4 - Литий железофосфат аккумулятор


Хулоса

Тўғри ФЭ тизимини танлаш уйингизнинг энергия эҳтиёжлари ва мақсадларингизни аниқ тушунишдан бошланади. Бу фақат узилишлар вақтида захира қилиш ёки тармоқдан тўлиқ мустақил бўлиш бўлсин, тўғри қуёш панеллари, инвертор ва батареялар комбинацияси катта фарқни келтириши мумкин. Келгуси постимизда қуёш панеллари турлари ва батарея технологиялари тўғрисида батафсил маълумот берамиз.



Ўзингизнинг аниқ вазиятингиз бўйича саволларингиз борми? Изоҳларда уларни қолдиринг ёки уйингиз учун тўғри ФЭ тизимини танлаш бўйича шахсий маслаҳат олиш учун менга мурожаат қилинг.



Comments


bottom of page