top of page

Октябрь ойида қуёш панеллари самарадорлиги қандай бўлди?

  • Writer: Шерзод Мирзаахмедов
    Шерзод Мирзаахмедов
  • Nov 2, 2024
  • 1 min read

томда қуёш панеллари
Томдаги панеллар

Октябрь ойида Тошкент шаҳрида мени қуёш панеллари тизимим самарадорлиги ҳақида айтиб бермоқчиман. Бу маълумотлар орқали қуёш паннеллари тизими кузда ва ёмғирли хавода қандай ишлайди деган саволларга жавоб топасиз.


Ушбу ойда қуёш панеллари жами 519 кВт/соат энергия ишлаб чиқарди. Солиштириш учун, сентябрь ойида бу кўрсаткич 687 кВт/соатни ташкил этган эди. Бу пасайишнинг асосий сабаби об-ҳавонинг ўзгариши ва кунларнинг қисқариши билан боғлиқ.


Ўрнатган қуёш панелларим хақида айтадиган бўлсам: 9 дона панель, ҳар бир панель қуввати: 550 Вт дан бўлиб,

умумий қувват: 4,95 кВт ни ташкил қилади


1-октябрь куни панеллар бурчагини ёзги 18 даражадан кузги 37 даражага кутариб куйдим. Маълумот учун панеллар каркасини ясаттирганимда, уни ёзги, куз-бахор ва қиш мавсумига мос равишда куёш  бурчаги ўзгаришига мос равишда созлаш имконини берувчи қилиб ясатилган. Бу ўзгариш қуёш нурини кўпроқ қабул қилиш ва энергия самарадорликни оширишга ёрдам берди.


Об-ҳаво шароитлари

Бу йил октябрь ойида булутли кунлар кўп булди, умумий қарайдиган бўлсак:


Қуёшли кунлар: 18 кун

Булутли кунлар: 12 кун (шундан 6 куни ёмғирли)


Об-ҳаво шароитлари энергия ишлаб чиқаришга сезиларли таъсир кўрсатди. Булутли ва ёмғирли кунларда ишлаб чиқариш камаяди, аммо қуёшли кунларда тизим яхши ишлади, негаки қуёш панеллари совуқ қуёшли кунларни яхши кўради.


Ишлаб чиқариш кўрсаткичларига келадиган бўлсак,  ўртача кунлик ишлаб чиқариш: 16,3 кВт/соат ни ташкил қилди, энг юқори кунлик ишлаб чиқариш эса 26,8 кВт/соатгача чиқди.


Таққослаш учун, июль ойида умумий ишлаб чиқариш кўрсатгичи 950 кВт/соатни ташкил этган эди.


Яна кейинги постларда панеллар қандай ишлагани  ҳақида маълумот бераман.

 
 
 

Comments


bottom of page